UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Coca Cola Суперлига. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  41 19:51"Барселона" янги бош мураббий қидиряпти  3 19:38Мухлислардан карикатура. "Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ" таркибида 100-ўинини ўтказди"  1 19:31"Торино" "Милан" ҳимоячисини трансфер қилади  0 19:11"Барселона" — "Бавария". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди  40 18:58Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 18:50"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими?  4 18:40Карикатура: "Атлетико" кутилмаганда "Лейпциг"га мағлуб бўлди  4 18:17Хендерсон - "Ливерпуль"нинг 2019/20 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси  2 18:01Лео жаҳонда тенгсиз футболчи, лекин «Месси фактори»ни «Бавария» «тан олмайди»!  47 17:55"Барселона" - "Бавария": ким чорак финалда тўхтайди? (Превью)  31 17:32К-лига. Достон Турсуновнинг 90+4 дақиқада урган голи "Сеонгнам"га қарши ўйинда "Бусан И'Парк"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  16 17:25"19 август куни ФИФА белгилаган муддат тугайди. "Навбаҳор" 250 минг АҚШ доллари билан ишни ёпиши мумкин" - SILA юристи Михаил Прокопец билан суҳбат  34 17:03Виллиан: "Мен "Арсенал"га совринлар қўлга киритиш учун келдим"  11 16:40Карикатура: Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп "Атлетико" ҳимоячиси Савичга тегиб Облак дарвозасидан жой олди ва "Лейпциг" кейинги босқичга чиқди  5

Асрор Алиқулов: "Сафимизда Про лига баҳсларига тайёр бўлмаган футболчилар ҳам бор" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Сафимизда Про лига баҳсларига тайёр бўлмаган футболчилар ҳам бор"

Про лига 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Қисқа вақт ичида водийнинг учта жамоасига қарши ўйнадик. Водий жамоалари доим охиригача курашади ва ҳисобга қарамасдан ҳужум қилишни ёқтиришади. Бугун ҳам буни яна бир исботини кўрдик. Мураббий футболчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб тактика қўллайди. "Истиқлол" билан ўйинда икки хил тайм гувоҳига айландик. Рақиб жамоа мураббийлари иккинчи бўлимда бўйдор ҳужумчини майдонга туширди. Биз бунга қарши тайёргарлик кўрган эдик. Лекин, ушбу ҳужумчини асосий таркибдан жой олишини таҳмин қилгандик. Шунингдек, улар узун паслар билан ўйнашини билгандим. 

"Истиқлол" футболчилари кўпроқ қанотлардан узун пасларни беришади. Бу уларнинг устунлиги деб ўйлайман. Кубок баҳсида қизил карточка олган Жасур Холтўраевни майдондаги ўрни катта. Бугун уни ўрнида ҳаракат қилган бошқа футболчи жамоавий ўйинга киришиб кета олмади. Керакли пайтда улар бир-бирини ўрнини тўлдиришни билиши керак. Жамоамизда 25 нафар футболчини шуғуллантирамиз. Шунақа қийин паллаларда улар ҳам ўзларини кўрсатиши керак. Ўзим футболчилик фаолиятимда ҳимоячи бўлганим учун жамоадаги ҳимоячиларга рақиб ҳужумчсини қандай тўхтатиш ва зарарсизлантириш ҳақида кўрсатмалар бераман. Имкон даражасида ўргатяпмиз. Менинг фикримча, футболда ҳимоявий ва ҳужумкор ўйинни уйғунлаштириш лозим. Чунки, ўйин давомида қаердадир ҳимояланишга ёки аксинча ҳужум қилишга тўғри келади.

Биринчи навбатда ўзим қашқадарёликман. Шу боис бу вилоят жамоаларига ён босаман. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Жамоадаги футболчиларни катта футболга тайёрлашни ҳам зиммамизга олганмиз. Сафимизда Про лига баҳсларига тайёр бўлмаган футболчилар ҳам бор. Шу боис қиладиган ишларимиз кўп.

Ўйин жиҳатдан "Истиқлол" ўтган йилгига ўхшаш. Мураббий ўзгаргани билан ўйин услуби сақланиб қолинганлиги кўриниб турибди.

"Шўртан" учун барча жамоалар жиддий рақиб. Ҳозиргача учта жамоа билан ўйнадик, кўрдик. Қолган жамоаларни ўйинларини видеоёзувлар орқали кузатяпмиз. Ҳамма жамоаларни кучи тенг", - дейди Асрор Алиқулов. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
03 июл 22:43:34
Fuzailllllll
Shu pro liga futbolchilarimizga bosim yukalab masalan 2 o'yinni o'rtasida yugurish testimi topshirsa, pro liga 40 tagacha o'yin oynashi kerak. Sportdami yangi kanal tashkillashtirb o'shandami futzal va pro liga olib berish kerak. Zero Neftchi Dinomo kabi jamolarni muhlislari lokodan bunyodkor metallurg agmk kabi jamoalardan muhlisi ko'p turon istiqlol sho'rtan ham qolishmaydi. Zero quyi ligalarimiz qancha kuchli bo'lsa super liga shuncha kuchli bo'ladi. Misol nemislarni 4 ta jamosi 20mln dollar quyi ligalarga karantin sabab pul ajratdi
   
03 июл 22:43:08
Fuzailllllll
Shu pro liga futbolchilarimizga bosim yukalab masalan 2 o'yinni o'rtasida yugurish testimi topshirsa, pro liga 40 tagacha o'yin oynashi kerak. Sportdami yangi kanal tashkillashtirb o'shandami futzal va pro liga olib berish kerak. Zero Neftchi Dinomo kabi jamolarni muhlislari lokodan bunyodkor metallurg agmk kabi jamoalardan muhlisi ko'p turon istiqlol sho'rtan ham qolishmaydi. Zero quyi ligalarimiz qancha kuchli bo'lsa super liga shuncha kuchli bo'ladi. Misol nemilarni 4 ta jamosi 20mln dollar quyi ligalarga karantin sabab pul ajratdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг