UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Асрор Алиқулов: "Ўйинчиларимизнинг ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўйинчиларимизнинг ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим"

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

"Бу ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида футболчиларга эркин ўйнашларини, босимсиз ҳаракат қилишларини, шу билан бирга секин ўйнасак, бизга қийин бўлишини уқтиргандик. Савиядаги фарқ сезиларли даражада эди. Айрим футболчиларимиз бугун дебют қилишди. Умуман олганда, майдонга тушган ўйинчиларимизнинг ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Хатолар бўлди, лекин курашувчанлик томондан жамоа ўзини яхши томонлама кўрсатди деб ўйлайман.

Шокир Йўлдошевда чарчоқ аломатлари сезилгани учун алмаштирдим, у ҳимояга ёрдамга қайтишда ҳам қийинчиликка учради ва бир нечта хатоларга ҳам йўл қўйди.

Эндиликда жамоамиз таътилга йўл олади. Қачон йиғилишимиз, олдимизга қўйиладиган мақсад ҳали маълум эмас

Жамоада қоламанми? Шартномам йил сўнгигача мўлжалланган, таътилдан қайтганимиздан кейин уёғи ҳал бўлади. Менга Суперлига клубидан ҳам таклиф бор, қайси жамоа эканлигини эса ҳозирча айтолмайман", - дейди Алиқулов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика