UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  1 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан олган "Машъал" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Бухоро" жамоаси билан Про-лигада ҳам тўқнаш келгандик. Асосан қарши ҳужум тактикасига асосланиб ўйин ташкил этади. Тўпни назорат қилишга уриндик, тезкор қарши ҳужумлар қурбонига айланмасликка ҳаракат қилдик. Назаримда биз бугун вазифамизни яхши уддаладик.

- "Машъал" ёш таркиб ва ротациялар билан ОКМК билан сафар ўйинида ғалабага эришганди. Бугун ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаганига сабаб нима? Олмалиқдаги ўйин натижаси тасодифмиди?

- Ўша ўйинда ОКМК устунлиги сезилиб турганди. Биз ёш футболчилар билан рақибга бўш худудлар қолдирмасликка уриндик. Бу натижани тасодиф деб айта олмайман. Буни футболчиларнинг майдонда ҳаракатлари эвазига қўлга киритилган ютуқ деб айтса бўлади.

- Навбатдаги турда "Арал академия" билан ўйнайсизлар. Бу жамоага ОКМК 16 та гол урди, "Бухоро" 7 та. Шундан келиб чиқсак, "Машъал" нечта гол урмоқчи?

- Буни олдиндан айтиб бўлмайди албатта. Биз ушбу ўйин орқали "Хоразм"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Ҳозир натижа ҳақида гапириш нотўғри, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- "Машъал"нинг кубок учрашувларидаги режаси қандай?

- Олдиндан қандайдир ваъдалар бермоқчи эмасмиз. Биз ОКМК билан ўйинда ғалабага эришдик, балки улар бизга нисбатан беписанд қарагандир. Биз хато ва камчиликлар устида кўпроқ ишласак, натижа яхши бўлади.

- Ўзбекистон U-23 терма жамоа футболчиларига қандай фикрларни билдирган бўлардингиз?

- Биз уларга ишонамиз. Терма жамоамиз йигитлари кўзланган мақсадга албатта эриша олишади. Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибга эгамиз. Биз, бутун Ўзбекистон аҳли U-23 терма жамоамиз вакилларига омад тилашаётганига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика