UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  20 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29

Асрор Алиқулов: “Машъал” кучли характер эвазига ғалаба қозонди” Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Машъал” кучли характер эвазига ғалаба қозонди”

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган “Дўстлик” - “Машъал” (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйинда кўп нарса ўзимизга боғлиқ эди. Тайёргарлик жараёнида “Дўстлик” жамоасига қарши ҳушёрроқ туриш лозимлигини уқтиргандик. Жадвалдаги ўрнига қараб эмас, бугун намойиш этаётган ўйинига қараб ҳаракат қилиш кераклигини айтиб ўтгандик. Қарши ҳужумларни ушлаш ва рақибни жазолаш режамиз бор эди. Бугун хатоларга ҳам йўл қўйдик, ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсак ҳам кейинчалик гол ўтказиб юбордик. Сўнги дақиқаларда меҳнатларимиз самараси эвазига гол уриб, ғалабани илиб кетдик. Ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадик, футболчиларнинг йўл қўйган хатоларини учрашув видеосини кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз” - дейди муборакликлар устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика