UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  0 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  6 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  6 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  15 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди"

ПРО-Лиганинг 20-тури доирасида "Машъал" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Айтишим мумкинки, ўйин мухлисларбоп ва қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимизни амалга ошира олмадик. Футболчилар ўйинга киришиб кетишга қийналишди. Стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди. Қизил карточка "Локомотив"га таъсир қилди. Етарлича вазият яратдик ва якунда ғалаба қозондик", - деди Асрор Алиқулов. 

- Биринчи бўлимдаги ўзгариш мажбурий амалга оширилдими ёки тактика эдими?
- "Локомотив"нинг кучли томони ярим ҳимоя. Ҳимоячилари ҳам тўп билан муомала қила олади. Биз бир ҳимоячини таянч зонасига қўйдик. Лекин бу ўзини оқламади. Қийинчиликка дуч келди. Унинг ўрнига тушган ярим ҳимоячилар ўзини яхши ҳис қилди. Футболчиларимиз ўзида куч топишди. Буни олдиндан ўйланган, деб айтмаган бўлардим.

- "Локомотив"ни ютган жамоадан мухлислар янада кўпроғини талаб қилади. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик учун режа ишлаб чиқилганми?
- Сунъий майдонда ўйнаймиз. Айрим футболчиларимизнинг соғлиғини ўйлаб таваккал қила олмаймиз. Футболчиларнинг ҳолати ва рақибни ҳисобга олиб, шунга мос футболчиларни олиб кетамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика