Асрор Алиқулов: "Дерби учрашувларида вазиятлар кўп бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
26 авг 2023
Про-лига 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашув дерби мақомига хос тарзда ўтди. Якка курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Кетма-кет ўйинларда ғалаба қозона олмай келаётгандик. Бугунги ғалаба билан жамоа аъзолари ва мухлисларини табриклайман.

- "Машъал" дербида "Шўртан"ни мағлуб этолмай келаётганди. Бугунги ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?

- Биз ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ўйинга ҳам "Шўртан" жамоасининг услубидан келиб чиқиб, тайёргарлик кўрдик.

- Сизнинг "Шўртан" собиқ бош мураббийи эканлигингиз бугунги ўйиндаги ғалабага сабабчи бўлди деб ҳисобласа бўладими?

- "Шўртан"да янги бош мураббий ишлаяпти. Мен билан билан ишлаган футболчиларнинг имкониятларини биламан. Бугун якка курашларда рақиб устунликка эришди деб ўйламайман. Бунақа ўйинларда вазият кўп бўлмайди. 2 та гол киритганимиз жуда яхши натижа.

- Худоёрхон Сагдуллаев қайдномада ҳам кўринмаганига сабаб нима?

- Бу интизом билан боғлиқ. У интизомни биринчи ўринга қўймаса, таркибга жалб эта олмаймиз.

- Петровнинг холати қандай?

- У барибир эртами, кечми жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиши керак. Шифокорлар кўригидан сўнг унинг холати ҳақида аниқ гап айтиш мумкин.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia