Асқар Жадигеров фаолиятини Қозоғистонда давом эттиради

Narzulla Saydullayev
18 мар 2014, 11:54
Тажрибали футболчи Асқар Жадигеров ўтган йили "Андижон" сафида биринчи лигада ўйнаганди.
Жамоа олий лигага чиққач Жадигеров бургутлар лагерини тарк этганди. 34 ёшли футболчи шундан сўнг қишки йиғинларни Қозоғистон биринчи лигаси иштирокчиси бўлган "Мақтаарал"да ўтказаётганди.

Хабарингиз бор, бу клубга айни дамда Рауф Инилеев устозлик қилмоқда. Маълум бўлишича Жадигеров бу йил Инилеев қўли остида ўйнайдиган бўлди. Асқар яқинда янги жамоаси билан шартнома ҳам имзолашга улгурган. Қозоғистон чемпионатида легионерлар учун чеклов бўлиб, 30 ёшдан ошган легионер футболчи миллий терма жамоаси сафида ўйнайдиган бўлиши керак. Аммо Жадигеровни ундай дея олмаймиз. Шу боис футболчи Қоғоғистон паспортини ҳам олганлиги тўғрисида маълумотлар бор.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia