Асқар Умаров: "Зомин"да молиявий жиҳатдан бироз яхши томонга ўзгариш бўляпти"

Mirjalol Normatov
10 ноя 2022
Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Зомин" - "Янгиер" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун чиройли ўйин бўлди. Биз доим ҳужумкор услуб танлаганмиз. Ҳужумларимиз натижасида ғалаба қозондик. Машғулотда бажрганларимиз самарасини берди. Йигитларга катта раҳмат айтаман. Про лигада қолсак, мақсадимизга эришган бўламиз", - дейди Асқар Умаров.

- "Зомин"нинг Про лигада қолиш имконияти қандай? Кўп нарса "Ғиждувон"га ҳам боғлиқ. Ўтиш ўйинида иштирок этиш тўғри келиб қолса, жамоа бунга тайёрми?

- Биринчи лигани ҳам кузатяпмиз. Мақсадимиз лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш. Ҳаракат қиламиз. Бу - футбол. Олдинга интиламиз. 

- Молиявий томондан вазият яхшиландими?

- Озгина яхши томонга ўзгариш бўляпти. Бугунги ўйинимизга ҳокимимиз келди. Нима шароит керак бўлса, қилиб беришини айтди. Маошлар бериб турилса футболчиларни ҳам руҳлантирган бўлардик. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia