

“Зомин” жамоасининг мураббийи Асқар Умаров учрашув ҳақида ўзининг фикрларини билдирди.
“Биз учинчи турда баъзи сабабларга кўра ўйнамадик. “Уз-Донг-Жу” жамоасига қарши етарли даражада тайёргарлик кўргандик. Аммо вазият биз ўйлагандек бўлмади. Футболда бундай ҳоллар бўлиб туради. Лекин биз чекинмаймиз. 2-турда ҳакамнинг нотўғри қарорига кўра, 3-турда эса ташкилотчиларнинг айби билан 6 очкодан айрилдик. “Уз-Донг-Жу” жамоасига қарши ўйлаб қўйган режаларимизни “Норин” жамоасига қарши қўллаймиз ва албатта ғалаба қозонамиз”, - деди Асқар Умаров.
Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.



