Асқар Умаров: “Мухлисларимиз жамоа ўйинларини соғинишган”

Tolibjon Qosimov
23 авг 2016
Бугун Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаларининг 22-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Тур доираси ўтадиган “Зомин”-“Локомотив-БФК” учрашувидан олдин мезмонлар устозининг учрашув ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

-   “Биз олдинги 2 та турни меҳмонда ўтказдик ва иккала учрашув ҳам жамоа учун қийин ўтди. Жамоа мусобақанинг иккинчи даврасига янги таркиб билан ҳаракат қилмоқда ва жамоа аъзолари бир-бирин тушуниш қийин кечмоқда. Бу каби камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Анча вақтдан бери бизнинг мухлислар жамоа ўйинларини соғинишган, шу сабаб бугунги учрашувда жамоам билан биргаликда ғалаба қозонишимиз шарт. Рақиб устидан ғалаба қозониб мухлисларимизни ҳурсанд қиламиз”,-деди мураббий.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia