Асқар Умаров: "Жамоамиз стандарт ҳолатларда сусткашликка йўл қўймоқда"

Sherzod Nurmatov
28 апр 2022
Про лига 6-туридан ўрин олган "Зомин" – "Янгиер-Қурувчи" (0:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Очиқ ўйин бўлди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик ва имкониятни бой бердик. Жамоамиз стандарт ҳолатларда сусткашликка йўл қўймоқда. Кейинги ўйинларда буни тўғрилаб, мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилишимиз керак.

- Кейинги баҳс "Хоразм"га қарши ўйнайсизлар. Тайёргарлик қандай кечади?

- Йигитларга 1 кун дам берамиз. Эртадан жиддий тайёргарлик кўришга киришамиз. 6 очколик ўйин бўлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia