Асқар Умаров: "Динамо" биринчи лиганинг энг кучли жамоаси"
16 сен 2016 12:43
Янгиликлар
Асқар Умаров: "Динамо" биринчи лиганинг энг кучли жамоаси"
«Самарқанддан очко билан қайтишни истагандик. Аммо, кўрдингиз «Динамо» жамоаси тажриба ва ўйин борасида биздан устунлик қилди» - дея гап бошлади «Зомин» бош мураббийи Асқар Умаров. «Ўз хатоларимиз туфайли голлар ўтказиб юбордик. Ҳимояда ҳам янада эътиборлироқ тўп суришимиз керак эди. Чунки рақиб бундай хатоларни кечирмаслиги аниқ эди. «Динамо» жамоасининг ўйини анча шаклланган. Улар ҳозирда чемпионат пешқадами, энг кучли жамоаси бўлиб туришибди. Биринчи даврада Зоминда ўтган ўйинда улар 2-3 та ҳужумдан 0:2 ҳисобида зафар қучиб кетишганди. Бугун эса «Динамо» жисмоний жиҳатдан ҳам анча яхши ҳолатга келган. Биринчи даврадаги жамоа ва ҳозирги жамоа ўйинида ижобий фарқ катта.
«Зомин» олдида чемпионатдан олдин кучли тўртликдан жой олиш вазифаси қўйилганди. Аммо биринчи даврадаги айрим муаммолар, жумладан майдон муаммоси туфайли қийинчиликларга дуч келдик. Иккинчи даврада эса жамоага имконқадар барча шароитлар яратиб бериляпти. Зоминдаги ўз майдонимизда машғулот ўтаб, уй учрашувларимизни ўтказаяпмиз. Умид қиламанки, буёғига натижаларни яхшилаб, мухлисларимизни хурсанд эта оламиз» - дея фикрини якунлади «Зомин» бош мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар