UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  0 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  0 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  1 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  5 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  25 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7

"Асосий таркибда ҳеч кимга жой кафолатланмаган" — Рустам Турдимуродов Янгиликлар

"Асосий таркибда ҳеч кимга жой кафолатланмаган" — Рустам Турдимуродов

Турдимуродов июнь ойининг энг яхши футболчиси ва энг чиройли голи муаллифи бўлгач, андижонликлар матбуот хизматига интервью берди.

Бу йил “Андижон” таркибида дебют мавсумини ўтказаётган 20 ёшли иқтидорли ҳужумчи Рустам Турдимуродов биринчи давранинг охирларини юқори даражада ўтказа олди. 

Айниқса, июнь ойи у учун анча сермаҳсул бўлди. Боиси, ушбу ойнинг энг чиройли голи муаллифига айланди. Қаршида "Қизилқум" дарвозасига урган голи ЎзПФЛ томонидан ойнинг энг чиройли голи дея эътироф этилди. 

Бундан ташқари, Турдимуродов июнь ойининг энг яхши футболчиси номига ҳам сазовор бўлди, чунки у сўнгги 5 та баҳсда 4 та гол уришга эришганди. 

- Рустам, сизни ЎзПФЛ томонидан июнь ойининг энг яхши футболчиси бўлганингиз билан табриклайман. Номзодлар рўйхати эълон қилинганида бу ҳақда ўйлаганмидингиз?

- Катта раҳмат. Тўғрисини айтсам, бу ҳақда ўйламагандим, чунки бошқа ўйинчиларни статистикаси ҳам яхши эди.

- Шунингдек, сиз июнь ойининг энг чиройли голи муаллифига ҳам айландингиз. Буни ҳам кутганмидингиз?

- Июнь ойида бир қанча жамоа ўйинчилари чиройли голлар уришди. Энг чиройли гол учун эътироф этилишимни кутмаган эдим.



- Энг чиройли голлар учун номзодлар эълон қилинганида сизга кўпроқ қайси гол ёққан? Ўзингизникими ёки...

- Рости, Арвеладзенинг голи кўпроқ ёқди.

- Дарҳақиқат, июнь ойида анча сермаҳсул ўйнадингиз ва 5 та баҳсда 4 та гол урдингиз. Бирдан ўйинингизга бундай кучни қўшиш қандай бўлди?

- Ҳамма ўз вақтини кутиши керак деб ўйлайман. Мени ҳам ўз вақтим келди ва бундан фойдаландим.

- Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кечяпти? Кўпроқ нималарга эътибор қаратилмоқда?

- Тайёргарлик яхши кечяпти. Ёзги йиғин чоғида спорт формамизни ўз жойига келтириш бўйича иш олиб боряпмиз.



- "Андижон"да дебют мавсумингизни ўтказяпсиз. Бошида ўринбосарлар жамоасида ўйнаб юрдингиз, кейин асосий таркибга жалб этила бошладингиз. Турдимуродов ўз сўзини айта бошлагани мухлисларни хурсанд қилмоқда. Бу масалада нима дея оласиз?

- Ҳа, тўғри, ўринбосарлар жамоасида ўйнадим. Асосий таркибда ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Бунинг учун кучли ўйинчи эканлигингизни исботлашингиз керак.

- Биринчи даврадан қандай таассуротлар қолди?

- Биринчи давра мен учун дарс бўлди. Ўзига яраша сабоқлар чиқардим.

- Биринчи даврадан кейин "Андижон" сафида энг яхши тўпурар бўлиб турибсиз. Чемпионат ва Кубокда жами 5 та гол урдингиз. Иккинчи даврада яна нечта гол уришни мўлжаллаяпсиз?

- Албатта, ўз олдимга мақсад қўйганман. 10 та гол уриш ниятим бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика