Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"
22 апр 11:45
Янгиликлар
Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси Асилбек Алиев мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, ҳамюртимиз қитъа турнирида 5 та гол билан энг яхши тўпурар бўлди.
"Ҳиссиётларимни айтиб бера олмайман. Турнир бошидан бери чемпионликни мақсад қилган эдик. Ортга чекинмасдан фақат ғалаба учун ўйнадик. Худога шукур чемпион бўлдик. Биринчи вазифамиз Жаҳон чемпионатига чиқиш эди. Иккаласини ҳам уддалаганимиздан хурсандман.
Иккинчи бўлимда ўнг қанот ярим ҳимоясига тушдим. Орқага қайтиб ўйнашим керак эди. Майдонда 8 та қолгандик, улар ҳужумга урғу қаратганди.
Бу ютуқни ота-онамга, мураббийларимга бағишлайман", - дейди Асилбек Алиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Фикрлар