"ASIAN FIGHT-2017" турнири учун иккита чипта ғолиби маълум бўлди
25 авг 2017 15:54
Янгиликлар
"ASIAN FIGHT-2017" турнири учун иккита чипта ғолиби маълум бўлди
Танлов сайтимизда соат 16:00да онлайн тарзда ўтказилди.
--------------------------------------------------------------------------------------
Турнир ахборот ҳамкори сифатида www.championat.asia сайти ўз мухлисларига иккита чипта совға қилади. Ушбу чипталар эгаси танлов йўли билан аниқлаб олинади. Танловимиз соат 16:00да бошланади.
Танловда 10 та савол берилади. Саволга биринчи бўлиб тўғри жавоб берган мухлис 1 очкога эга бўлади. 10 та савол якунларига кўра энг кўп очко тўплаган фойдаланувчимизга "ASIAN FIGHT-2017" турнири учун иккита чипта совға қилинади.
Бугунги танловимиз www.olamsport.com сайтида Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бағишлаб тайёрланган мақолалар асосида бўлади. Барчага омад тилаймиз.
1-савол: Бокс бўйича Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида -64 кг вазн тоифасида иштирок этадиган боксчимиз 2015 йилда Ўзбекистон чемпионати ярим финалида бугунги кунда профессионал боксда муваффақиятли иштирок этаётган бошқа бир боксчимизни мағлуб этган экан. Бизга ўша профессионал боксчимизнинг исм-шарифини ёзиб беринг.
Жавоб: Қудратилло Абдуқаҳҳоров (Bek_Uzbekistan тўғри жавобни топди)
2-савол: 2015 йилда Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қайси боксчиларимиз финалга етиб борганлар?
Жавоб: Муроджон Аҳмадалиев, Фазлиддин Ғоибназаров, Бектемир Мелиқўзиев (Bek_Uzbekistan)
3-савол: Бокс бўйича 2019 йилги жаҳон чемпионати қайси шаҳарда бўлиб ўтади?
Жавоб: Сочи (Jakhongir)
4-савол: Гамбургда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қайси мамлакат вакиллари тўлиқ таркиб билан иштирок этмоқдалар?
Жавоб: Германия, Қозоғистон, Ўзбекистон (Whosanoff)
5-савол: Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида уч нафар боксчимиз ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган. Бизга ўша уч нафар боксчимизнинг исмини ёзиб беринг.
Жавоб: Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов (тўғри жавоб йўқ)
6-савол: У боксчимиз жаҳон чемпионатида илк маротаба иштирок этмоқда. Лекин, бир йил олдин у Олимпиада ва жаҳон чемпионини мағлубиятга учратган. Бизга ўша боксчимизнинг севимли футболчисини исмини ёзиб беринг.
Жавоб: Криштиану Роналду (Whosanoff)
7-савол: Мустақил Ўзбекистон боксчилари илк маротаба қайси мамлакатда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этганлар?
Жавоб: Финляндия (Jakhongir)
8-савол: 2015 йилда жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган уч нафар боксчимиз исм-шарифини ёзиб беринг.
Жавоб: Элнур Абдураимов, Элшод Расулов, Баҳодир Жалолов (Bek_Uzbekistan, Хусанилдо (бир вақтда жавоб топилди)
9-савол: Санжар Турсунов Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати чорак финалида қайси боксчига имкониятни бой бериб қўйганди?
Жавоб: Василий Левит (Bek_Uzbekistan)
10-савол: Бокс бўйича жаҳон чемпионатларида қайси мамлакат боксчилари энг кўп медаль жамғара олганлар?
Жавоб: Куба (Whosanoff ва Jakhongir бир вақтда топди)
Бугунги танловимиз ўз якунига етди. Танлов якунларига кўра "Bek_Uzbekistan" никли мухлисимиз ғолибликни қўлга киритди. Ғолибимиздан Телеграм орқали @CA_Admin га мурожаат қилишларини илтимос қилиб қоламиз.
Якуний натижалар:
Bek_Uzbekistan - 3.5
Jakhongir - 2.5
Whosanoff - 2.5
Хусанилдо - 0.5
Изоҳ: Жавобни бир вақтда топган мухлисларимизга 0,5 очко берилди.
Ғолибни табриклаган ҳолда шуни маълум қиламизки, навбатдаги танловларимизда бунгача ғолибликни қўлга киритган фойдаланувчиларимиз иштирок эта олмайдилар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар