UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  1 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  3 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7

⚡️ Ашурматов “Рубин” тарихидаги нечанчи ўзбекистонлик? Вақтида даҳшатли "Барса"ни "Камп Ноу"да мағлуб этган клубнинг ҳозирги ҳолати қандай? Янгиликлар

⚡️ Ашурматов “Рубин” тарихидаги нечанчи ўзбекистонлик? Вақтида даҳшатли "Барса"ни "Камп Ноу"да мағлуб этган клубнинг ҳозирги ҳолати қандай?

Аввалроқ, “Навбаҳор” ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини “Рубин”да давом эттириши ҳақида хабар бергандик.

Футболчи қозонликлар билан 3,5 йиллик шартномага имзолади. 26 ёшли Ашурматовдан олдин мазкур клубда бир қатор ўзбекистонликлар ҳаракат қилган. Уларнинг ёдга олиб ўтамиз.

Вадим Афонин, ярим ҳимоячи

2006-2008 ҳамда 2010 йиллар давомида ҳаракат қилган.

Марат Бикмаев, ҳужумчи

2006-2007 йиллар давомида клубдан рўйхатдан ўтган, аммо бирорта ҳам расмий ўйинда майдонга тушмаган.

Аюбхон Гаппаров, ҳужумчи

2009-2013 йилларда “Рубин” футболчиси сифатида рўйхатдан ўтган, аммо асосий жамоада бирорта ҳам учрашувда қатнашмаган. Ўринбосарлар сафида эса 53 баҳсда қатнашиб, 3 та гол урган. Қозонликлар футболчини Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда “Нефтехимик” жамоаларига ижарага беришган.


Вагиз Галиулин, ҳужумкор ярим ҳимоячи

2006-2014 йиллар давомида “Рубин” шарафини ҳимоя қилган. 2008 йил клуб билан Россия чемпионлигини қўлга киритган ва 2010 йиллар МДҲ кубогида муваффақиятга эришган. Бироқ, Галиулин ҳам қозонликлар асосий таркибида саноқли ўйинларда қатнашган ва 2014 йилгача “Сибирь” ҳамда “Нефтехимик”да ижарада ҳаракат қилган.

Виталий Денисов, ҳимоячи

Ўзбекистон МТЖ тарихидаги ёрқин футболчилардан бири Виталий Денисов 2019 йил июнида “Рубин” сафига келиб қўшилган ва 2020 йил бошида томонлар розилигига кўра, келишув бекор қилинган. Денисов жамоа либосида РПЛда 8 та учрашувда қатнашган, дебют эса “Локомотив” (1:1) га қарши баҳсда юз берган.

Даврон Мирзаев, ҳужумчи

“Пахтакор” тарбияланувчиси 2007-2013 йилларда “Рубин” футболчиси бўлган, аммо у ёшлар жамоаси ўзини кўрсатган бўлса ҳам асосий жамоада ўрнини топиб кетолмаган. Европа Лигаси саралаши доирасида “Вольфсбург”га қарши ўйин қайдномасидан жой олган, лекин майдонга туширилмаган. 2010 йил жамоа билан МДҲ кубоги ғолиблигини қўлга киритган. Қозонликлар таркибида Россия Кубогида учта баҳсда қатнашган.

Баҳодир Насимов, ҳужумчи

2010 йил МДҲ Кубогидан кейин Баҳодир Насимов “Рубин” билан 3 йиллик шартнома имзолайди, аммо у ҳам асосий таркибда ўрнини топа олмай, шу йилнинг ўзида Бокунинг “Нефтчи” жамоасига ижара асосида ўтиб кетади. Умуман Насимов “Рубин” сафида 2 та баҳсда қатнашган ва улар РПЛ доирасида “Анжи” (0:0) ҳамда “Алания”га (1:1) қарши бўлиб ўтган.

Андрей Фёдоров, ҳимоячи

Юқорида санаб ўтган футболчиларимиздан фарқли равишда Фёдоров “Рубин”даги ўз ўрнини топиб кетган. У 2000-2008 йиллар давомида қозонликлар шарафини ҳимоя қилган. РПЛ тарихида энг кўп ўйин ўтказган ўзбекистонликлардан бири ҳисобланади. 2002 йил “Рубин” билан 1-дивизон ғолиблигини қўлга киритиб, Олий лигага чиққан. 2003 йил эса “Рубин” чемпионатда бронза медалларига эга чиққан. 2008 йил эса Фёдоров жамоа билан Россия чемпиони бўлган.

Ўзбекистон МТЖ собиқ ҳимоячиси “Рубин” сафида 127 та учрашувда қатнашиб, 15 та тўп киритган. У футболчилик фаолиятини мазкур клубда якунлаган. 2012-2013 йиллар эса “Рубин” ўринбосарларига устозлик қилган.

Кутилмоқда

Умарали Раҳмоналиев ярим ҳимоячи

“Бунёдкор”нинг умидли ёшларидан бири Умарали Раҳмоналиев мавсум тугагач, “Рубин” сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. Шу тариқа, Ашурматов ва Раҳмоналиев мазкур жамоа тарихидаги тўққиз ҳамда ўнинчи ўзбекистонликка айланади.

“Рубин” ҳақида

Клуб 1958 йил 20 апрелда Россиянинг Қозон шаҳрида ташкил этилган. Дастлаб унинг номи “Искра” бўлган, 1964 йилдан эса “Рубин” деб атала бошланган. Клуб логотипининг эволуцияси:

Ютуқлари

Россия чемпионлиги – 2 марта (2008, 2009);

Учинчи ўрин – 2 марта (2003, 2010);

Россия кубоги – 2011/12 йилги мавсум чемпион, 2008/09 йилги мавсум финалчи;

Россия Суперкубоги – 2 марта (2010, 2012);

Россия 1-лигаси – 2002 йил чемпион;

МДҲ кубоги – 2010 йил чемпион.

Еврокубоклар

Интертото кубогининг 2007 йил мавсумида 3-раундга қадар етиб бориб, Австриянинг “Рапид” жамоасига (0:0, 1:3) имкониятни бой берган;

Чемпионлар Лигасида 2 марта қатнашган – 2009/10 йилги мавсум гуруҳ босқичи (ўшанда “Барселона” Каталонияда мағлуб этилган), 2011/12 йилги мавсум саралаш раунди плей-оффи;

Европа Лигасида 8 марта қатнашган. Энг яхши натижаси 2012/13 йилги мавсум қайд этилган. Ўшанда чорак финалда мусобақанинг бўлажак ғолиби “Челси”га икки ўйин натижасига кўра, 4:5 (3:2, 1;3) ҳисобида имконият бой берилган;

Конференциялар Лигасининг илк мавсумининг саралашида қатнашиб, иштирокини якунлаган.

Стадиони

2013 йил июлидан бери “Ак Барс Арена” ўйингоҳида ўйнаб келади. Стадион сиғими 45,379 томошабинга мўлжалланган. 2018 йил мазкур стадионда (мусобақа учун "Казань Арена"га ўзгартирилган) Жаҳон чемпионатидан ўрин олган 6 та учрашув бўлиб ўтган – 4 та гуруҳ босқичи, битта 1/8 финал (Франция – Аргентина 4:3) ва битта 1/4 финал (Бразилия – Бельгия 1:2).

Мураббий ва клубнинг ҳозирги ҳолати

2019 йил декабридан бери “Рубин”га россиялик таниқли мутахассис Леонид Слуцкий мураббийлик қилиб келмоқда. У билан 5 йиллик шартнома имзоланган. Слуцкий жамоани қабул қилиб олган пайтда қозонликлар РПЛ турнир жадвалида 19 очко билан 13-ўринда бўлган ва мавсум охирида клуб 10-ўринга кўтарилган. 2020/21 йилги мавсум эса “Рубин” чемпионатда анча яхши қанташиб, 4-ўринни эгаллаган ва Конференциялар Лигаси саралашига йўл олганди. Бироқ, жамоа Польшанинг “Ракув” клубига ютқазиб қўйиб, гуруҳ босқичига чиқа олмаган.

Ўтган мавсум эса “Рубин” учун омадиз якунланди. Леонид Слуцкий шогирдлари РПЛда 15-ўринни банд этиб, Миллий футбол лигаси (РПЛдан кейинги лига)га тушиб кетишди.

МФЛда нима гаплар?

“Рубин” Россия Кубогини анча эрта тарк этди ва энди бор эътиборини РПЛга қайтишга қаратса ҳам бўлади. Ҳозирда МФЛда 16 тур ўз якунига етди. Жамоа 7 та ғалаба, 6 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган ҳолда 27 очко билан 3- ҳамда 4- ўриндаги “Камаз”, “Енисей” билан бир хил натижа кўрсатиб турибди. 2-поғонадаги “Балтика”да 29 очко бўлса, кўпчилигимизга таниш бўлгн Владикавказнинг “Алания” клуби 35 очко билан мусобақада пешқадамлик қилмоқда.

МФЛда дастлабки 2 ўринни эгаллага иштирокчилар юқори лигага кўтарилади. 3-4-ўриндагилар ва РПЛнинг охирги 2 жамоаси плей-оффда иштирок этишади.

*Жамоа янги йилга қадар 5 та учрашув ўтказади ва кейин 2023 йил февралигача танаффусга чиқади.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика