Асенсио Зидан бош мураббийликда қолса, "Реал"дан кетади
12 май 2021 14:23
Янгиликлар
Асенсио Зидан бош мураббийликда қолса, "Реал"дан кетади
Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Марко Асенсио ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.
Ярим ҳимоячи бош мураббий Зинедин Зидан қўл остида ўйин амалиётидан норози. Агар франциялик мутахассис жамоа рулида қолса, Асенсио трансфер бўйича сўров беради. Ўйинчининг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клублар орасида "Ювентус" ҳам бор.
Марко Мадрид жамаосида 2015 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. Унинг шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Асенсио жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар