UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  2 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  5 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  4 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0

Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик" Янгиликлар

Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"

Бугун Пролига 19-туридан "Олимпик" – "Арал" учрашуви бўлиб ўтди. "Дўстлик" стадионида кечган баҳсда "Арал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Олимпик" бош мураббийи Артём Петросян фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Нима ҳам дердим, боришимиз шу. "Арал"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймни ёмон ўтказмадик. Иккинчи бўлим охирларида эса ўзимиз рақибга иккита гол "совға" қилдик. Ҳисоб 0:1 пайтида гол уриб тенглаштирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол "Арал"га "совға" бўлди, учинчи голни эса гапирмаса ҳам бўлади. Ўша вазиятда концентрацияни йўқотиб қўйдик.

- "Олимпик" охирги турни Фарғонада "ФарДУ"га қарши ўтказади. Бундай ҳолатда жамоа тайёрлаш қандай кечади?

- Қизиқ савол. Албатта, охирги тур биз учун ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бироз дам олиб, шу ўйинга ҳозирлик кўрамиз. Охирги турда клубимиз шаъни учун майдонга тушамиз. Ҳали бу ўйингача икки ҳафта бор. Яхши тайёргарлик кўриб, бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика