Артём Филипосян яна легионерга айланди

Alisher
17 янв 2020
Ўзбекистонлик ҳимоячиси Артём Филипосян Индонезия клуби билан шартнома имзолади.

Артём Филипосян Индонезиянинг юқори дивизионида иштирок этувчи "Тира Персикабо" клуби билан шартнома имзолади. Футболчининг ўзи бу ҳақда сайтимизга маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, тажрибали ўйинчи ўтган йили Таиланднинг "Прачауп" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди.

32 ёшли Филипосян Таиланд чемпионатида 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Артём Филипосян - Таиланд, фаолиятидаги энг катта мукофот пули ва ёш футболчиларга маслаҳати


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia