

"Ўзига хос дерби мақомини олган бу учрашувда барча бирдек ажойиб ҳаракат қилди ва шу сабабли ишончли ва чиройли ғалаба биз томонда бўлди. Бу даражадаги учрашувларда турли тортишувли ва зиддиятли вазиятлар кўп бўлиши табиий, бугун ҳам бунга гувоҳ бўлдик.
Ўйлайманки ҳар иккала жамоа мухлислари бугун футболдан завқ олишди. Мухлисларимизга яхши кайфият тақдим эта олганимиздан хурсандмиз. Уларга раҳмат", - дейди Артём Филипосян.
"Бухоро" матбуот хизмати



