Артуро Видаль: "Барселона"нинг мақсади ЛаЛига ва ЕЧЛ эса ҳамманинг орзуси"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ЛаЛиганинг 32-турида "Уэска" жамоасига қарши учрашувдан сўнг (0:0) ўз фикрлари билан бўлишди.

- Жамоа марказий зонага ёпишиб олдими?

- Умуман бошқача нарсалар бўлди. Биринчидан, бугунги майдонга чиқарилган футболчилар билан ҳужум учлигида ўйнамаганмиз. Ҳаммаси турлича бўлди, ҳатто ўйин схемаси ҳам. Майдон қуруқ ва қуёшли эди.

- Баҳсдан аввал сешанба кунги ўйинни ўйламаслик осон бўлдими?

- Албатта йўқ. Биз ҳаммамиз сешанба куни бўладиган учрашув ҳақида ўйладик. Қийин бўлади, аммо бизнинг асосий мақсадимиз ЛаЛига ва ЕЧЛ ҳамманинг орзуси.

- Чемпионликдан олдин кунларни санайсизми?

- Кўплаб ўйнлар мавжуд. Аста-секин бораверамиз. Ҳозир бор эътиборимиз "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда", - дейди Видаль. 


Манба: AS