

Юнусов ижара асосида Вьетнам жамоаси сафига бориб қўшилди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мамлакат футзал чемпионати Артур учун бегона эмас. У аввал ҳам Вьетнамда тўп тепган эди. Ўзбекистон чемпионати якунлангани боис, “Ардус” клуби раҳбарияти ўз етакчисини ижарага беришга қарор қилган. Шу кунларда Юнусов янги жамоаси билан Мьянмарда ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик кўряпти.



