Артур Геворкян олий лигада иккинчи бор қизил карточка олди
16 апр 2016 08:55
Янгиликлар
Артур Геворкян олий лигада иккинчи бор қизил карточка олди
"Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Артур Геворкян кеча "Қўқон-1912"га қарши ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Туркманистонлик ярим ҳимоячи 16 ва 24-дақиқаларда сариқ карточка олиб барвақт ечиниш хонасига йўл олди.
Шундай қилиб, Геворкян иккинчи марта олий лигада қизил карточка олди. 2010 йил 2 май санасида "Пахтакор" клуби "Хоразм" меҳмони бўлганида бош ҳакам Султон Зайлобиддинов меҳмонлар вакили Артур Геворкянга 23 ва 35-дақиқаларда сариқ карточкалар кўрсатиб майдондан четлатган эди. Деярли 6 йил ўтиб футболчи яна қизил карточка олди.
Артур Геворкян 2006 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб бормоқда. Футболчи "Насаф"дан олдин "Шўртан" ва "Пахтакор" клубларида тўп тепган. Геворкян олий лигада 240дан ортиқ ўйин ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар