Артур Геворкян "Насаф"ни нима учун тарк этганини ошкор қилди
05 июл 2016 14:31
Янгиликлар
Артур Геворкян "Насаф"ни нима учун тарк этганини ошкор қилди
Унинг бу қарорини клубимиз ҳурмат қилади. Артур Геворкян сафимизда ажойиб фаолият олиб борди. Шунингдек унинг клубимиз ютуқларига қўшган ҳиссаси ҳам жуда салмоқлидир.
Клубимиз раҳбарияти унинг жамоамизда олиб борган фаолияти ва ажойиб ўйинлари учун ташаккур билдиради ва унинг кейинги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қолади.
- “Насаф” жамоасидаги фаолиятим, ажойиб даврим бўлди. Бу жамоада катта ютуқларга эришдим. Бундан жуда миннатдорман. Ҳеч қандай норозилигим йўқ. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Бунинг учун клуб раҳбариятига ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтмоқчиман.
Аммо жамоада янгиланиш бўлиши керак, янги кучлар майдонга чиқиши керак. Шу мақсадда “Насаф”дан бошқа жамоага ўтишга қарор қилдим. Буни “Насаф” жамоаси мухлислари тўғри тушунишади деган, умиддаман. Шахсан мен барча мухлисларни ҳурмат қиламан, мени доимо қўллаб-қувватлаганларини ёдимдан чиқармайман. Ҳаммаларингизга раҳмат, - дейди Артур Геворкян.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар