Артетанинг "Арсенал" футболчиси билан жиддий келишмовчилиги бор

Alisher
11 мар 2020, 12:54
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артетанинг ҳимоячи Эйнсли Мэйтленд-Найлс билан муносабатлари яхши эмас.

Англиянинг энг истиқболли ҳимоячиларидан бири ниҳоят таркибдаги ўрнини йўқотди.

Артета футболчини ички тартиб қоидаларини доимий равишда бузгани учун тергайди. Хусусан, футболчи доимий равишда машғулотларга кеч қолади.

Мураббий ҳимоячидан кучайишини кутмоқда, аммо у муаммо ҳақида ҳозирча оммавий равишда гапирмади. Аммо, интервьюлардан бирида футболчи бошқа шерикларига рақобатда ютқазиб қўяётганини таъкидлади.


AlisherМуаллиф
Манба: theathletic.com