Артета: "ВАРдаги муаммолар тўлиқ бартараф қилингунча сочим тўкилса керак"

Mirjalol Normatov
10 ноя 2023, 23:16
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ВАР тизими ҳақида гапирди.

Журналист матбуот анжуманида ушбу тизимнинг мукаммал ҳолатга келиши учун 10 йил керак бўлиши мумкинлиги ҳақида савол берди.

"Орадан 10 йил ўтиб, сочларим тўкилиб кал бўлиб қолсам керак. Кўп нарсалар ўзгариб кетади. Келинг, барчасини футболнинг фойдаси учун ўзгартирайлик", - деди "Арсенал" бош мураббийи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Hayters TV