Артета: "Газ педалидан оёғингизни олсангиз, сизни жазолашади"
03 ноя 2023 19:00
Янгиликлар
Артета: "Газ педалидан оёғингизни олсангиз, сизни жазолашади"
Микель Артета Лига Кубогидаги мағлубиятдан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бундай мағлубиятдан кейин ўзингизга келиш учун бир неча кун талаб этилади. Бироқ энди бизнинг бор эътиборимиз "Ньюкасл" билан баҳсга қаратилган. Якуний натижа "Вест Хэм" билан ўйинни чинакамига акс эттирмагандек.
Доим темпни ушлаб туриш зарур. Агар сиз, "Вест Хэм" даражасидаги исталган рақибга қарши баҳсда оёғингизни газ педалидан олсангиз, сизни жазолашлари турган гап.
Иккинчи бўлимда биз битта фазада сусткашликка йўл қўйдик ва темпни ушлаб қолиш учун бошқа усул топишимиз зарур. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз талаб даражасидагидек яхши бўлмади", – деди "Арсенал" мураббийи.
Фикрлар