

“Энг муҳими биринчи ўйинда ғалаба қозониш эди, ўзига бўлган ишонч ва импульсни жамлаб олиш, шундан сўнг эса яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар ҳақида гапиришимиз мумкин ва бугун ростини айтсам, улар жуда кўп эди.
Салиба бугун қойилмақом ўйнади. Ўйинни қандай бошлаганимиз ва дастлабки ярим соатдаги ўйинимиз ажойиб бўлди, кўпроқ гол уришимиз керак эди. Баҳсни ўзимиз хоҳламаган тарзда ўтказишимизга тўғри келди. Бу ерда муваффақиятга эришиш учун тер тўкиш керак, буни уддаладик.
Зинченко ва Жезус ғалабага қанчалар чанқоқлиги кўрсатишди. Улар таваккал қилишга ва маъсулиятни ўз бўйнига олишга тайёр. Бу бизни ҳақиқатан ҳам кучайтиради”, дейди Артета.



