Арсланмурот Омонов: "Ўзбек ва хориж клубларидан таклифлар бор"

Narzulla Saydullayev
14 янв 2019
Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Туркманистон - Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг Арсланмурот Омонов ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи ўринда рақибларимизни ғалаба билан табриклайман. Бизга бугун тажриба етишмади. Ўзбекистон терма жамоасига кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман.
Бугунги баҳсга Ўзбекистон терма жамоаси биздан кўра яхшироқ тайёр эканлиги кўриниб қолди. Биз бугунги ўйинга руҳан яхши тайёр бўлмаганлигимиз сабабли ютқаздик деб ўйлайман.

Айни кунларда "Бухоро" жамоасидан кетганман. Олдимда бир қатор таклифлар бор, ҳали бир қарорга келмадим. Таклифлар Ўзбекистон ва бошқа хориж клубларидан. Айнан қайси клублардан таклиф борлиги ҳозирча сир бўла қолсин.

Акрамжон Мамадалиев ёзиб олди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia