Аршавин "Қайрат" билан шартнома имзолаш учун Алма-Атага етиб келди

Aslanov Jasurbek
26 фев 2016
"Зенит" собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Аршавин тез орада Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби билан шартнома имзолайди.

Футболчи клуб билан битим имзолаш учун Алма-Атага етиб келди. Айни дамда жамоани россиялик мутахассис Александр Бородюк бошқармоқда.

Аршавин "Қайрат" билан бир йиллик шартнома имзолайди ва 8 март куни "Астана"га қарши Қозоғистон Суперкубоги учун баҳсда дебют қилиши мумкин.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com