Аршавин: "Европа лигаси "Қайрат" учун муҳим босқич бўлади"

Aslanov Jasurbek
19 мар 2016, 16:41
"Қайрат" ҳужумчиси Андрей Аршавин Қозоғистон клубига ўтиши борасида фикр билдирди.

"Қайрат" кўпроқ 70-80 йилларда машҳур бўлган. Ўзимни янги футболчи сифатида ҳис қилмаяпман, чунки бир ойдан бери жамоа биланман. Қолганини йигитлардан сўранг. Александр Генрихович Бородюк Россияда жуда машҳур. Қозоғистонда унчалик эмас. У Дик Адвокат ва Гус Хиддинкнинг ёрдамчиси бўлганини яхши билсангиз керак. Мутахассис жуда тажрибали ва қувноқ инсон. Ҳеч ким унга шубҳа билан қарамаслигига ишонаман. У учун "Қайрат"ни Европада билиб олишлари жуда муҳим. Европа лигаси жамоа ва клуб президенти учун муҳим босқич бўлади" - дейди Аршавин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Спорт-экспресс