

Лондон клуби футболчини сотишга тайёр. "Канонирлар" ёзги трансфер ойнасига сармоя киритиш учун қўшимча маблағ жалб қилмоқчи. "Арсенал" Льюис-Скеллини 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Майлз Льюис-Скелли "Арсенал" академияси битирувчиси. Transfermarkt истеъдоднинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячи жорий мавсум Лондон клуби либосида 30 та ўйин ўтказди. Футболчи ушбу ўйинларда 4 та ассист қайд этди.



