«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди

Khoja
18 ноя 2024
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Леандро Троссард Бельгия термаси сафида жароҳат олди.

29 ёшли футболчи Исроилга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Бироқ футболчи баҳснинг 37-дақиқасида ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.

Ҳозирда футболчининг жароҳати ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Троссард жорий мавсум «Арсенал» сафида 15 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол бор.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.com