"Арсенал"нинг икки футболчиси сафга қайтмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
28 фев 2024
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Томас Парти ва ҳимоячиси Александр Зинченко АПЛ 27-тури доирасида "Шеффилд" қарши баҳсда майдонга туша оладилар.

Маълум бўлишича, футболчилар жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирок этишни бошлаб юборган.

Ганалик 2023 йил октябрь ойидан буён лазаретда бўлса, украиналик тахминан бир ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal