"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2024
Эду Гаспар "Ноттингем Форест" раҳбари билан ҳамкорликда ишлайди.

Олдинроқ, бразилиялик Гаспар "Арсенал" спорт директори лавозимини тарк этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Эду Гаспар "Ноттингем" эгаси Эвангелос Маринакис ва унинг клублар тармоғи билан ишлайди.

Мутахассиснинг янги мансаби маълум эмас, аммо у барча клублар тизими ривожланишида иштирок этади.

Эдунинг маоши уч баравар ошади.

Эслатиб ўтамиз, Маринакис "Олимпиакос", "Риу Аве" ва "Ноттингем Форест" клубларининг эгаси ҳисобланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail