“Арсенал”да декабрнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
26 янв 2022, 09:30
“Арсенал” форварди Габриэль Мартинелли жамоанинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси бўлди.

Бразилиялик декабрда “тўпчилар” либосида 6 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди. Умуман 20 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 14 учрашувда 4+2 натижа кўрсатди.

Лондонликлар эса 21 ўйиндан кейин 36 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: arsenal.com