

Лондон клуби ҳужумкор кучларни қидирмоқда ва уни қанотларда ранг-баранглик қўшишга қодир футболчи сифатида билади.

"Fichajes"нинг хабарига кўра, асосий тўсиқ Кубонинг 54 миллион евролик товон пули бўлмоқда.
"Канонирлар" эҳтимолий трансферни 45 миллион еврога баҳоламоқда. Клуб футболчининг позицияси музокараларда муҳим роль ўйнашига умид қилмоқда, чунки Англия клуби унга бўлган қизиқишлари анчадан бери давом этяпти.



