

"Football London" хабарига кўра, футболчининг агенти музокаралар олиб бориш учун Лондонга етиб борган. Банега ўтган мавсумда Унаи Эмерининг қўл остида машғулотлар олиб борган. Ҳозирча футболчининг трансфер нархи борасида аниқ маълумотлар берилмаган.
Эмери келганидан кейин "Арсенал" икки трансферни амалга ошириб бўлди. Клуб Лихтштайнер ва Лено билан ўз сафини кучайтирди.



