UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  2 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Арсенал" Хаверцни харид қилди! У "Челси"да нимаси билан эсда қолди? Янгиликлар

"Арсенал" Хаверцни харид қилди! У "Челси"да нимаси билан эсда қолди?

Катта трансфер.


Кай Хаверц "Арсенал" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Челси" немис учун бонуслар билан бирга 70+5,8 млн евро олади. Ўтишда Микель Артета муҳим ролни ўйнади, у "Арсенал"да Хаверцни жуда кутганди.

Хаверц июнь ойи бошидаёқ кетиши мумкин эди, аммо "Реал" "Челси" талаб қилган 70+ млн еврони тўлашни рад этди. Испанлар 50 млн сарфлашни режалаштиришган эди, шу сабаб даъвогарлар орасида "Арсенал" ва "Бавария" пайдо бўлди. Хаверц эндиликда Лондондан ҳеч қаерга кетишига тўғри келмайди.

"Арсенал" тарихида фақатгина бир ўйинчи учун кўпроқ пул тўлаган... Николя Пепе учун. У 80 млн евро турган.


Хаверц "Челси"да: ЧЛ финалидаги ғалаба голи, аммо ностабил ва АПЛда вазиятлардан фойдаланиш бўйича муаммолар


Кай "Челси"да деярли уч йил ўйнади: уни "Байер"да 70 млн евро эвазига харид қилишганди.

Унинг "Челси"даги даври бироз ғалати чиқди. Энг ёрқин муддат – ЧЛ-2020/21 финалидаги ғалаба голи. Кай Эдерсон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди. "Ман Сити"га қарши 1:0.



"Бундай вазиятлар қандайдир даражада энг ёмони бўлади, сабаби хато қилсанг, видео ютуб, инстаграмга тушади ва умуман мемларга айланади. Шу сабаб шунчаки "илтимос, мен гол уришим керак" деб ўйладим". Фақатгина кейинчалик бу энг яхши даврлар бўлгани ва футболдаги ҳисларни тушунасан", – дея тан олди Хаверцнинг ўзи.

Аммо, у барибир АПЛ юлдузига айлана олмади. 2022/23 йилги мавсум Хаверц (бутун "Челси"дагидек)да муаммолар бўлди. Кайга вазиятлардан фойдаланиш ва барқарорлик етишмади – у АПЛда жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди, аммо 7та гол билан. Яна бир муҳим жиҳат: Кайда кутилган ва амалга оширилган голлар бўйича Премьер-лигадаги энг ёмон иккинчи кўрсаткич (11,6), ундан пастроқ вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичи "Лидс" ўйинчиси Патрик Бэмфордга тегишли.

Хаверц 2023 йилнинг апрелида "Челси"нинг муваффақиятсизлигини муҳокама қилди: "Келишувим фақатгина икки йилдан сўнг якунига етади. Мен ҳар икки мавсумда жамоадан-жамоага ўтадиган футболчи эмасман. Менга "Челси"да қулай, мен мухлисларни ва клубни севаман. "Бавария" билан ўтганимдан бери музокаралар олиб бормаганман". Аммо, икки ойдан сўнг "Арсенал"га келди ва Кай Лондонни кўкдан қизилга алмаштиришга қарор қилди.



Хаверц якунда "Челси"да 139та ўйинда 32та гол ва 15та ассист қайд этди. ЧЛ финалисиз трансферни муваффақиятли деб аташ қийин бўларди. Аммо, "Челси" учун асосийси бу финал бўлгани. У билан бирга Хаверцнинг ғалабали голи ҳам амалга ошди. Шундай экан, Кай аллақачон клуб тарихида абадий.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика