

"Fichajes" хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Томонлар қишки трансфер ойнасида музокара олиб боришлари мумкин.
Факундо ўтган мавсумда MLS'да 33 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Премьер-лига 14-туридан сўнг "канонирлар" 31 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндан икки очко олдинда бормоқда.



