"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшир "канонирлар" базасида шуғулланмоқда

Alisher
7 окт 2021, 16:53
"Арсенал" собиқ хавбеки клуб базасида шуғулланмоқда.

Бу ҳақда "канонирлар" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биз Жекка ўз карьерасидаги кейинги қадамини қўйишни ҳал қилгунига қадар тайёргарлик ва машғулот бўйича ёрдам бермоқдамиз", - дейилади "Арсенал"нинг twitter'даги саҳифасида.

Уилширнинг сўнгги иш жойи "Борнмут" бўлган эди. Футболчи жамоада 2021 йилнинг январидан июлига қадар ҳаракат қилди. 29 ёшли хавбек ҳозирда эркин агент ҳисобланади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Arsenal