"Арсенал" сардорининг тикланиш муддати эълон қилинди
14 ноя 2023 18:51
Янгиликлар
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор сондаги муаммолар туфайли жамоанинг сўнгги 3 та ўйинини ўтказиб юборди.
Бундан ташқари, машғулотлардан бирида тўп унинг бошига тегиб кетгани учун футболчининг мияси чайқалган. Бу тикланиш жараёнини қийинлаштирди.
"Канонирлар" сардори ноябрь ойидаги ўйинларда Норвегия терма жамоасига қўшилмайди. У халқаро танаффусдан кейин сафга қайтиши кутилмоқда.
"Канонирлар" танаффусдан кейинги илк учрашувини 25 ноябрь куни меҳмонда "Брентфорд"га қарши ўтказади.
Фикрлар