«Арсенал» қишда 100 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда

Khoja
17 янв 2025
Габриэл Жесуснинг жароҳатидан сўнг «Арсенал» қишда ҳужумчи сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Шу сабабли «Тўпчилар» «Спортинг» ҳужумчиси Виктор Гёкерешни ушбу трансфер ойнасида харид қилмоқчи. Лондонликлар ҳужумчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

Гёкереш жорий мавсумда «Спортинг» таркибида 29 ўйинда қатнашиб, 31 гол ва 6 ассист қайд этди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com