

"Тўпчилар" муваффақиятли музокаралар ўтказишди ва 24 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери борасида келишувга эришишди. Лондон клуби Эмилианонинг трансфери учун 13 миллион евро тўлайди.
Ўйинчи жорий мавсум барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 7та ассист қайд этди.
"Арсенал" эса Премьер-лигада 15 турдан сўнг 17 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 15-ўринда бормоқда.



