"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин

Khoja
20 ноя 2025
RMS Sport хабарига кўра, "Арсенал" вингери Букайо Сака клуб билан 2030 йилгача мўлжалланган янги узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин турибди.

Нашрнинг ёзишича, томонлар ҳамкорликни узайтиришга ишончлари комил, бироқ музокаралар ҳали якунига етмаган. "Арсенал" раҳбарияти футболчи билан шу йил охиригача янги шартнома имзолашини кутмоқда.

24 ёшли англияликнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.Жорий мавсумда Букайо Сака клуб сафида барча турнирларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган. Трансфермаркт унинг бозор нархини 140 миллион еврога баҳоламоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: RMS Sport