

Лондон клуби вакиллари "Атлетик" вингерининг агентлари билан алоқада бўлиб турибди. Шунингдек, Испания терма жамоаси футболчисини "Бавария" ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Таъкидланишича, Уильямснинг шартномасида 60 млн евродан 80 млн еврогача товон пули кўзда тутилган.
Нико жорий мавсум Ла Лигада 23та ўйинда майдонга тушиб, 5та голга ассистентлик қилди.



