"Арсенал" мухлислари МЮга қарши ўйинда фарзандидан айрилган Роналдуни қўллаб-қувватлашди

Sherzod Nurmatov
23 апр 2022, 17:13
"Арсенал" Англия Премьер-лигаси 34-турида ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни меҳмон қилмоқда.

"Эмирейтс"даги учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида олдинда боришмоқда. Ушбу баҳс сайтимизда матнли трансляция қилинмоқда. 

"Арсенал" ишқибозлари 7-дақиқада "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қарсаклар садоси остида қўллаб-қувватлашди. Олдинроқ португалиялик форвард янги туғилган фарзандидан айрилганди. 

Бундан аввал махсус акцияни "Ливерпуль" мухлислари уюштиришганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia