

Манбага кўра, "канонирлар" сербиялик ярим ҳимоячи учун тахминан 60 миллион евро, шунингдек, 25 миллион еврога баҳоланган футболчиси Самби Локонгани таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ёзда "Арсенал" Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган ва унга 55 миллион евро таклиф қилган, бироқ "бургутлар" раҳбарияти рад жавобини берганди.
Милинкович-Савич жорий мавсум "Лацио" таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "бургутлар" билан амалдаги келишуви 2024 йилда якунига етади.



