"Арсенал" Мэддисон учун ўз футболчисидан воз кечишга тайёр

Mirjalol Normatov
21 июл 2021
"Арсенал" раҳбарияти "Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисонни таркибга қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда.

"Daily Mail" хабарига кўра, "канонирлар" Мартин Эдегорнинг ижара муддатини узайтира олмаганлиги сабабли Микель Артета ушбу футболчининг олиб келинишини истамоқда.

Қайд этилишича, клуб Мэддисон учун 50 млн фунт ва Эйнсли Мэйтленд-Найлсни "Лестер"га беришга тайёр турибди. Томонлар яқин вақтлар ичида музокараларни бошлашга тайёр турибди.

Ўтган мавсумда Мэддисон АПЛда 8 гол ва 5 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail