"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда
14 окт 13:30
Янгиликлар


"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда
Европа грандлари Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси ҳимоячиси Натаниэль Браунга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "Bild" хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, немис клуби 22 ёшли германиялик учун трансфер таклифларини 2026 йилнинг ёзига қадар кўриб чиқмайди. 2025 йилнинг февралида футболчининг шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар узайтирилганди.
Браун 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 8 ўйинда 1 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар